Юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган улуғвор ислоҳотлар моҳиятини халқимизга етказиш, жамият ривожи йўлида тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни баралла кўтариш ва уларнинг ҳал этилишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.

Ҳозирги кунда Наманганда олмишдан зиёд оммавий ахборот воситаси, шу жумладан, 35 газета-журнал, 22 расмий ОАВ мақомидаги интернет веб-сайт ҳам вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги қайноқ жараёнларни ёритишда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб келмоқда.

Бугун вилоят марказидаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Республика медиа тузилмаларининг вилоятдаги мухбирлари, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг газеталари муҳаррирлари ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари, Наманган телерадиоканали, интернет сайтлари, матбаа корхоналари ва нашриётлар вакиллари, блогерлар иштирокидаги тадбир аввалида Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг соҳа фидойиларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига асосан “Дўстлик” орденига муносиб кўрилган Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг “Давр” газетаси муҳаррири Зоҳида Кенжаеванинг узоқ йиллар давомида амалга оширган фидокорона меҳнатлари эътироф этилди.

Шунингдек, сўнгги йиллардаги бунёдкорлик ишлари, туризм, маданият, спорт, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги ижобий ўзгаришлар, айниқса, айни кунларда бўлиб ўтаётган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” жараёнларини қизиқарли видеоконтент шаклида фаол ёритаётган “Бизнинг Наманган” ва “Манзил” лойиҳалари ижодкорларига миннатдорлик изҳор қилинди.

[gallery-24086]

Байрам дастурхони атрофида ўтган тантанали маросимда медиа соҳасида кўп йиллик самаралари меҳнатлари билан ёш авлодга чинакам ибрат намунасини кўрсатган фахрий устоз журналистлар, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги билан ажралиб турган иқтидорли журналистлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Газетачиликка 40 йилдан зиёд вақт сарфладим, 25 йилга яқин “Наманган садоси” нашрига муҳаррирлик қилдим. Қувонарлиси, ўғлим Хуршид Файзиев ҳам касбимни давом эттириб, ҳозирда “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида бош муҳаррир лавозимида иш олиб бормоқда. Бугунги кунда шогирдларим орасида республикамизнинг марказий ва етакчи оммавий ахборот воситаларида мухбирлик қилаётганлари борлигидан ҳам севинаман, – дейди меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Комилжон Файзиев. – Бугун эса Наманган давлат университетида очилган журналистика йўналишида ёш кадрларни етиштириш борасида фаолият юритяпман. Камтарона меҳнатларим қадрланиб, тақдирлашганидан бағоят миннатдорман. 

Байрам тадбирида вилоят санъат усталари ижросидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик фидойи ижодкорлар шарафланди