ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳри Дамбоғ маҳалласи ёшлари учун замонавий қиёфадаги янги универсал спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни соғлом ҳаёт тарзига жалб этиш мақсадида барпо этилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Наманган шаҳар ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими раҳбари, маҳалла нуронийлари ҳамда ёш спортчилар иштирок этди.

[gallery-23065]

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус олимпиадаси”, ДХХ кубоги каби тадбирлар ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар. 

Янги спорт иншооти нафақат Дамбоғ маҳалласи, балки бутун Наманган ёшлари учун куч ва салоҳиятини намоён этишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда замонавий спорт иншооти яна биттага кўпайди