Наврўз умумхалқ байрами арафасида Наманган вилоятида бир қатор объектлар фойдаланишга топиширилмоқда. Жумладан, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Янги Наманган тумани Давлат хизматлари маркази учун замонавий, барча қулай шарт-шароитларга эга бино халқимизга ихтиёрига топширилди.

Марказнинг 500 кв. метрдан зиёд майдонга эга янги биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан барпо этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури қўшма лойиҳаси доирасида зарур воситалари билан жиҳозланди. Бугунги кунда туман 25 та маҳалла фуқаролар йиғинини ўзида қамраб олган бўлиб, 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Марказда фуқароларга соддалаштирилган хизматлар кўрсатилиши учун зарур шароитлар яратилди. Тартибни сақлаш ва навбатни бошқариш учун электрон навбат тизими йўлга қўйилган. Шунингдек, аҳоли, хусусан кўп болали оилаларга мўлжалланан шинам кутиш заллари, болалар майдончаси ва бошқа шарт-шароитлар ҳозирланди.

[gallery-6147]

Янги марказда бир кунда ўртача 150-250 нафар фуқарога 170 га яқин турдаги қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Давлат хизматлари маркази билан бир қаторда бу жойда туман адлия ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳам фаолият олиб боради.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Европа Иттифоқининг мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Франсуа Бежо, мазкур халқаро ташкилотга аъзо Руминия, Чехия, Латвия, Германия каби давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари масъуллари иштирок этди.

– Янги марказнинг имкониятлари кенг, – дейди БМТ вакили Матильда Димовска. – Хизмат турлари кўп. Масалан, кўзи ожизлар учун қандай хизматлар қаерда жойлашгани ҳақида брайл харита мавжуд. Бундай марказларни Ўзбекистон Республикасининг яна 7 та ҳудудида ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу марказ Янги Наманган тумани аҳолиси учун қулай давлат хизматлари кўрсатиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда замонавий давлат хизматлари маркази иш бошлади