ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади — ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Учрашувда ёшлар етакчилари маҳаллалардаги фаолият жараёнида юзага келаётган муаммолар ва амалий ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва маҳалла ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилди.
[gallery-28059]
Тадбир якунида “ТОП-100” рейтингидан жой олган ёшлар етакчиларининг ота-оналарига, фарзандларини жамият ҳаётида фаол инсонлар қилиб тарбиялагани учун эҳтиром кўрсатилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА