
ФОТОРЕПОРТАЖ
Миллий гвардия Наманган вилояти Чавандозлар мактабида улоқ-кўпкари бўйича IV халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақа давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги "Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Муродхўджаев, Миллий гвардия марказий девони масъул офицерлари, вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи, ҳарбий прокурор ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раиси иштирок этди.
[gallery-22463]
Маросимда мамлакатимизда улоқ-кўпкарини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳақида алоҳида сўз юритилди.
Турнирда Ўзбекистон-1, Ўзбекистон-2, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон жамоалари ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Мусобақа аввалида иштирокчи чавандозлар отларда саф тортиб, ўз жамоаларини намойиш қилди. Сўнг ҳакамлар халқаро турнирнинг дастлабки баҳси — Ўзбекистон-1 ва Қозоғистон жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА