ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида замонавий талабларга жавоб берадиган “Қўл жанги маркази" тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси, генерал-майор Рустам Жўраев, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов қатнашди. Шунингдек, маросимда хорижий меҳмонлар, спортчилар, мураббийлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
[gallery-24483]
Тадбирнинг расмий қисмида сўзга чиққан Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев ва Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов тадбир иштирокчиларини табриклаб, марказнинг очилиши ёшларнинг жисмоний ҳамда маънавий тарбиясида муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Маросим якунида спорт мактаби тарбияланувчилари томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Янги марказ нафақат спортчилар, балки ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этишда муҳим ўрин тутади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА