Доно халқимизда “Шаҳар бедарвоза эмас”, деган нақл бежиз айтилмаган. Жиноятчиликка чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳудудлар осойишталигини таъминлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдида турган долзарб вазифадир.

Айни шу мақсадда мамлакатимиз пойтахти ва барча вилоятларда “Долзарб 40 кун” тадбири доирасида тезкор профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Наманганда ҳам Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” рейдлари ўтказилди. Мазкур “тозалаш” ишларида асосий эътибор вилоят ҳудудида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил бўлган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ва ашаддий рецидивист жиноятчиларни аниқлаш ҳамда уларни қўлга олишга қаратилмоқда.  

Жумладан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 13 нафар шахс гиёҳвандлик, ноқонуний қурол сақлаш каби жиноий ҳаракатлари учун қамоққа олинган бўлса, 47 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ чораси қўлланилди. Тергов ва суд органларидан яшириниб қидирувда юрган 17 нафар жиноятчи ушланди ва уларга нисбатан қонун устуворлиги татбиқ этилади. Шунингдек, муқаддам бир неча марта Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган, бироқ пробация ҳисобида турган бўлишига қарамасдан криминоген вазиятга ёмон таъсир қилгани ҳолда, ўзбилармонлик кўрсатиб “кўча ечимлари”ни ҳал этишда қатнашиб келаётган саккиз кишининг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.  

Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида махсус тезкор тадбирлар ўтказилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Ноқонуний қурол-яроғ сақлаганлик учун уч нафар шахс қўлга олиниб, улардан 1 дона ов қуроли, 2 дона пневматик қурол ва 9 дона патрон, 180 та гильза олинди. Қолаверса, тадбирлар чоғида 589,48 грамм миқдоридаги “марихуана”, “гашиш” ва “кўкнори” гиёҳвандлик воситалари, 1 минг 775 дона турли хилдаги дори воситалари, 37 дона пичоқ, саккиз дона кастет ва етти дона бита каби хавфли буюмлар топилди. 16 минг 500 дан ортиқ турли хилдаги пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилди. Умуман олганда, тезкор “рейд” лар давомида жами 81 нафар шахсга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди.  

Вилоят ИИБ фуқаролардан тезкор-профилактик тадбирлар давомида хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ва хавотирга берилмасликни сўрайди.  

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда қидирувдаги 17 жиноятчи ушланди