ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Наманган шаҳрида “Илк ривожланиш маркази” очилди.
200 ўринга мўлжалланган мазкур марказ ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар фарзандлари, мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалар, алоҳида эҳтиёжга эга тарбияланувчиларни ўз бағрига олади.
Иштирокчиларга марказга ташриф ҳамда ўйин гуруҳлари каби моделлар амалий жараёнларда тушунтирилди. Тақдимотлар тингланиб, марказ фаолиятини ривожлантиришга оид таклифлар билдирилди.
[gallery-25025]
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Чуст, Норин ва Уйчи туманларида ҳам шундай марказлар очилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА