Маълумки, тижорат банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, фаолиятни янада кучайтириш мақсадида кредит маблағлари ажратилмоқда.

Фақат ўзаро шартномага кўра белгиланган муддатда кредит маблағни қайтариш мажбурияти юкланади. Бироқ, ана шу мажбуриятга амал қилмаслик охир-оқибат иш суд тартибида кўрилиб, олинган маблағни мажбурий тартибда қайтаришга бормоқда.  

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ҳужжатларни ижро этиш шўъбаси томонидан банклар фойдасига ундирувлар борасида кунлик тадбирлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, "Т.О" МЧЖ дан Турон банк фойдасига 5.1 млрд сўм кредит қарздорлик ундириш суднинг ҳал қилув қарорига кўра белгиланган. МЧЖ раҳбарларига суд қарорида кўрсатилган қарздорликни тўлаш учун ихтиёрий муддат берилган. Аммо, бир неча бор огоҳлантиришга қарамай бунга жамият мутасаддилари "панжа орасидан" қарашган. Шундан сўнг, бошқарма ходимлари ундирувни мажбурий тартибда гаровга қўйилган дам олиш масканига қаратишди.

Ўтказилган тадбир давомида дам олиш маскани қарздорлик эвазига хатланди. Ҳозирда кўчмас мулк ва бино-иншоотларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда дам олиш маскани 5.1 млрд сўм қарздорлик эвазига хатланди