ФОТОРЕПОРТАЖ

Рамазон Ҳайити арафасида вилоятдаги турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган

133 та маҳаллада дўстлик ва ҳамжиҳатликка йўғрилган “Ватан ягонадир, Ватан

биттадир!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Давлатобод туманидаги Елхон маҳалласида бошланган шодиёна чинакам халқ сайлига айланиб кетди. Маҳалланинг асосий кўчаси байрамона тус олди.  

Тадбирлар “Байроғим фахрим маним!” шиори остида “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси билан бошланди. Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, нуронийлар томонидан дуо-фотиҳалар қилинди. Наврўз шукуҳи ҳукмрон бўлган тадбирда сумалак ва баҳорий таомлар пиширилиб, турли кўргазмалар ташкил этилди. Миллий ўйинларимиз: арқон тортиш,тош кўтариш мусобақалари, айниқса, спортчи ёшларнинг, дорбозу санъаткорларнинг бадиий чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.  

[gallery-22564]

Маълумот учун: Елхон маҳалласида 3 минг 100 нафардан ортиқ фуқаро аҳил-иноқликда истиқомат қилади. Шундан 1983 нафари қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиздир.  

Букаби шодиёна вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.  

Ҳотам ҲАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда байрам тадбирлари давом этмоқда