Фуқароларга қулай зиёрат туризми хизматларини кўрсатиш мақсадида “Fly Khiva” авиакомпанияси Наманган вилоятидан Саудия Арабистонига илк ҳаво парвозини амалга оширди.

Хусусий компанияга тегишли “Boeing 757” русумли самолёт илк бор Наманган халқаро аэропортига қўнди. Ўтказилган тантанали маросимда Наманган – Мадина йўналишидаги илк рейсга расмий старт берилди. Ҳаво кемасида бўлган 224 нафар йўловчи муборак шаҳарга учиб кетди.

***

Норин туманида яшовчи 85 ёшли фуқаро Дилбархон Мамажонова “Маҳалла-адлия” электрон платформаси орқали туман адлия бўлимига мурожаат йўллаб, 1940 йил 10 февралда таваллуд топган бўлсада, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги, ҳозирда соғлиги ҳолатига кўра, юра олмаётганлиги сабабли, ушбу ҳужжатни олишда ёрдам берилишни сўраган. 

Онахоннинг муаммосини ҳал этиш мақсадида, мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, фуқаронинг туғилганлигига доир ҳужжатлар тўпланди ва Дилбархон аяга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб, яшаш манзилига етказиб берилиши таъминлади.

***

Давлатобод туманида “By Bonali” бренди остида янги ярим тайёр маҳсулотлар дўкони фаолият бошлади. Ушбу дўконда ширинликлар, хамир маҳсулотлари, чучвара, қийма, коватокки каби озиқ-овқат маҳсулотлари ярим тайёр ҳолатда тайёрланиб, харидорларга таклиф этилмоқда.

Ёш тадбиркор Дилрабо Файзиева ташаббускорлиги ва меҳнати билан мазкур лойиҳани амалга оширди. У тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали ўн нафар ёш қиз учун иш ўрни яратди.

***

Чортоқ туманидаги Қорамурт маҳалласининг бирдамлиги обод манзилларда намоён бўлмоқда. МФЙ раиси бошчилигидаги ҳамжиҳат бўлиб, “Ташаббусли бюджет” дастурида қатнашиб, кўчаларни асфальтлашга йўналтирилган 1 миллиард 174 миллион сўм ютиб олди. Эндиликда маҳалладаги 3,7 километр кўча асфальт бўлади. 

***

Наманган вилояти саноатида ўзига хос ўринга эга бўлган Тўрақўрғон туманидаги “Рунам-текс” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонанинг иккинчи навбати ишга тушди.

“Ёшлар” кичик саноат зонасида жойлашган янги корхона бир гектар майдонни эгаллаган, йилига 1 миллион 200 минг тонна, 10 миллион долларлик қийматдаги трикотаж маҳсулотлари Европа давлатларига экспорт қилинади. 

700 ишчи кучига эга бўлган корхонада замонавий андозадаги маҳсулотларнинг сифати ва кўриниши жаҳон бозорида харидоргир бўлиб бормоқда. Биргина шу йилнинг ўзида 3 миллион  долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 

2 миллион доллар хорижий сармоя киритилган янги корхонада 8 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Муҳими, яна 200 та янги иш ўрни яратилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти хабарлари – қисқа сатрларда