Ишчи ташриф билан Ар-Риёдда бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси ва юртимизнинг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида дипломатимиз Саудия Арабистони Наманган учун истиқболли ҳамкорлик манзили эканини таъкидлаб, туризм, тўқимачилик ва боғдорчиликдаги янги лойиҳалар ҳар икки томон учун манфаатли эканини айтиб ўтди.

– Жидда ва Маккада бой артефактларга эга хусусий музейлар мавжуд, -деди элчи Н.Турғунов. – Уларда Наманганга оид экспонатлар бор. Шунингдек, гулчилик йўналишида Тоиф-Наманган ҳамкорлиги икки томон учун бой тажриба бўлади.

Учрашув давомида “Ахсикент” археология парки раҳбари Анвар Икромов самимий қабул учун элчимизга миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда Наманган туризми янги жозиба касб этаётгани, айниқса, кўҳна Ахсикент, Поп тоғлари, халқаро гуллар фестивали араб давлатлари учун янги сайёҳлик локацияси бўлаётганига урғу берди. Шунингдек, мулоқот сўнгида “Ахсикент” археология парки китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган делегацияси Ар-Риёддаги элчихонамизда бўлди