Пойтахтимизда Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат ҳафталиги бошланди.

Мазкур санъат байрами Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилиб, 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га бағишлангани билан аҳамиятли.

Марказий кўргазмалар зали санъат мухлислари, чет эллик меҳмонлар, халқаро ташкилотлар ва мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, ёшлар, ижодкорлар билан гавжум бўлди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нуриддинов мамлакатимизда миллий тасвирий ва амалий санъат равнақи йўлида кўплаб ижодий лойиҳалар, янги ғоялар ҳаётга фаол жорий этилаётганини алоҳида эътироф этди. 

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини жадал қўллаб-қувватлаш, ижодкорлар учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, уларни янги-янги ижодий марралар сари даъват этиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маърифий жабҳада амалга оширилаётган эзгу янгиланиш жараёнларида устувор ўрин эгаллайди.

[gallery-22941]

Ўзбекистонда ҳар йили баланд ва байрамона руҳда ташкил этилаётган ва давлатимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланаётган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали санъат ихлосмандлари орзиқиб кутадиган лойиҳалардан биридир. 

Ушбу ҳафталик мамлакатимиз тасвирий санъатидаги энг охирги ижодий жараёнлар билан томошабинларни кенг кўламда таништириши, бир қатор халқаро ижодий тузилмаларда меҳнат қилаётган ёшлар ва моҳир рассомлар ижодини мухлисларга тақдим этиши билан эътиборга молик. 

Ҳафталик наинки пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. 

–Жаҳоннинг барча мамлакатларида бу каби ҳафталиклар, кўргазмаларда асарларини намойиш этиш пулли, – деди Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Обиджонова. – Айни пайтда бизнинг мамлакатимизда ҳар йили давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ташкил этиладиган Халқаро тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, ранг-баранг биенналелар катта ёшдаги ижодкорларга ҳам, ёшларга ҳам мутлақо бепул тарзда ўз ижодини энг чиройли кўргазма залларида намойиш этиш имконини бериши билан аҳамиятли. 

Бир ҳафта давомида мамлакатимизда йирик кўргазмалар, ижодий-илмий анжуманлар, маҳорат дарслари, миллий либослар намойишлари, семинарлар, моҳир рассомлар билан ёшларнинг жонли мулоқотлари, тақдимотлар бўлиб ўтади. 

Шу билан бирга, Жанубий Кореянинг Кемён университети талабалари, туркий давлатлар, россиялик мусаввирларнинг ижодидан баҳраманд бўлиш учун кенг имкониятлар яратилади. 

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нафис санъат байрами бошланди