Хабар берилганидек, 28 март куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер силкиниши марказий нуқтаси Мандалай шаҳридан 17,2 километр жойда, 10 километр чуқурликда қайд этилган.

Мамлакатнинг 6 шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилган. 2 аэропорт вақтинча ёпилган. Ҳалокат оқибатини бартараф этишда ёрдам бериш учун Россия (120 киши) ва Хитойдан (37 нафар) қутқарувчилар гуруҳи етиб борган, Ҳиндистон 15 тонна гуманитар ёрдам юборган.

Ер силкиниши Таиланд, Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой ва Лаос ҳудудларида ҳам сезилган.

Бангкок шаҳрининг уч жойидаги қурилиш объектларида жами 10 фуқаро ҳалок бўлгани, 16 одам жароҳатланган, 101 ишчининг тақдири ҳамон маълум эмаслиги айтиляпти. Таиландда аэропортлар, метро ва магистрал йўллари, савдо марказлари фаолияти одатий равишда ишламоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Бангкокдаги Бош консулхонаси хабар беришича, зилзиладан жабрланган юртдошларимиз аниқланмаган.

Дипломатларимиз мамлакатнинг тегишли идоралари билан алоқада бўлиб, вазиятни ҳушёрлик билан кузатмоқда.

— Кимгадир бирор ёрдам керак бўлса, биз билан +66 2 675 3995 телефон рақами орқали боғланиш мумкин, — дейилган косулхонамиз расмий баёнотида.

Б.Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мьянма ва Таиланддаги зилзила: жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилгани йўқ