Ёз фаслида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири бу – музқаймоқ. Қаймоқ, сут, мевалар, шоколад ва махсус лаззат берувчи қўшимчалардан тайёрланадиган бу ширинлик асрлар давомида одамлар орасида машҳурлигини йўқотмаган. Аммо музқаймоқ фақатгина ёқимли таъм эмас, балки унинг ортида турли ижтимоий, иқтисодий ва соғлиқ билан боғлиқ жиҳатлар ҳам яширинган.

Музқаймоқнинг илдизлари қадимги Хитойга бориб тақалади, у ерда қор ва мевали шарбатлардан фойдаланилган. Европага бу маҳсулот Марко Поло саёҳатлари орқали кириб келган деб тахмин қилинади. XVII-XVIII асрларда эса музқаймоқ зодагонлар дастурхонига хос нозик десерт бўлган. Кейинчалик, совитиш технологияси ривожлангач, бу маҳсулот оммавий ишлаб чиқарила бошланди.

Оддий музқаймоқ сут, шакар, қаймоқ, таъбга кўра мевалардан ташкил топган. Сут ва қаймоқ кальцийга бой маҳсулот ҳисобланади. Шакар энергия манбаи, бироқ ортиқча истеъмол қилиш қандли диабет ва ортиқча вазнга олиб келиши мумкин. Мевалар, ёнғоқлар, шоколад ва бошқа лаззат берувчилар маҳсулотга турли хил таъм ва эстетик кўриниш бағишлайди. Лекин айрим сунъий моддаларнинг мавжудлиги саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугунги кунда музқаймоқ бозори глобал миқёсда миллиардлаб доллар қийматга эга. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан тортиб, халқаро йирик компанияларгача бу соҳада фаолият юритади. Ўзбекистонда ҳам ёз ойларида музқаймоқга талаб жуда юқори бўлиб, турли хил табиий ва саноат асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. 

2025 йилнинг 6 ойида мамлакатимизга энг кўп музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар қуйидагилар: Россия – 828 тонна, Қозоғистон – 648 тонна, Хитой – 187 тонна, Беларусь Р. – 73 тонна, Франция – 33 тонна ва бошқа давлатлар 55 тонна.

Сўнгги йилларда одамлар соғлом турмуш тарзига кўпроқ эътибор қаратаётгани сабабли шакар миқдори камайтирилган, органик ва табиий таркибли музқаймоқларга талаб ортмоқда. Истеъмолчилар дизайн, таъм ва янгиликка интилаётгани сабабли маркетингда инновацион ёндашув муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги пайтда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳамёнпоб ва оммавий музқаймоқ турларини таклиф қилишмоқда. Хорижий брендларда эса юқори сифат, дизайн ва маркетингга урғу берилган. Ҳар икки маҳсулот ҳам бозорда ўз ўрни ва аҳамиятига эга.

Музқаймоқ – нафақат ширинлик, балки турмуш тарзимизнинг бир бўлаги, иқтисодий маҳсулот ва соғлиқ билан боғлиқ масала. Унга бўлган талаб ҳар доим мавжуд бўлади. Аммо соғлом таркибга эга вариантларни танлаш – ҳар бир инсоннинг вазифаси. Ишлаб чиқарувчилар эса бу маҳсулотни нафақат мазали, балки фойдали қилиш йўлида доимий изланишда бўлиши керак.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музқаймоқ – ёзнинг махсус десерти