Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи мухофаза ҳудудидаги қурилиш ишлари ва унинг маданий меросга таъсири юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев ижтимоий тармоқ фаолларининг бири томонидан “Дипломат Половцовнинг уйи” (Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи) архитектура ёдгорлиги муҳофаза ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари ва унинг маданий мерос объектига салбий таъсирига оид мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилиги тарихи давлат музейи Тошкентнинг қоқ марказида, “Половцовлар уйи” деб номланувчи тарихий бинода жойлашган ушбу музей мамлакатнинг энг муҳим маданий марказларидан биридир.

Музейнинг тарихи 19-асрнинг охирида, рус дипломати ва коллекционери Aлександр Половцов ушбу саройни сотиб олиб, қайта қурган пайтдан бошланади. Шарқ маданияти бўйича мутахассис Михаил Aндреев ёрдамида улар уйни ҳақиқий меъморчилик дурдонасига айлантирди.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан таклиф этилган усталар томонидан ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, кулолчилик ва ганч безакларининг ноёб намуналари яратилди. Бинонинг чинакам дурдонасига айланган устунли марказий зал ва фаввора алоҳида эътиборга лойиқ. 1937 йилда бинода ҳунармандчилик музейи жойлашган бўлиб, кейинчалик у Давлат амалий санъат музейига айланди.

Музей коллекциясида 9 минг 705 та экспонат мавжуд, асосий фонди 7 минг 906 тани ташкил этади. Тўпламда ҳунармандчилик санъатининг кенг қамровини ўз ичига олган 20 хил коллекция мавжуд. Кўргазмадан халқ ҳунармандларининг уч авлоди томонидан яратилган ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, зардўзлик, каштачилик ва бошқа ҳунармандчилик намуналари ўрин олган. Музейнинг энг қадимги экспонатлари милодий II-ХII асрларга оид сопол буюмлардир.

Ушбу объектни сақлаш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун давлат томонидан мунтазам равишда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Музей реставрация лабораторияси билан жиҳозланган, замонавий техник ускуналар харид қилинган.

Маданий мерос агентлиги томонидан тўпламни бойитиш учун мунтазам равишда янги экспонатлар сотуви йўлга қўйилган. 2024 йилда музейга қарийб 80 минг меҳмон ташриф буюрди ва унинг даромади 1,8 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида музей йирик халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб, Ўзбекистон маданий меросини жаҳон миқёсида намойиш этмоқда. Музей кўргазмалари Париж, Доҳа ва Бокуда намойиш этилиб, жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Aйни пайтда янги халқаро лойиҳаларга тайёргарлик кўрилмоқда. Яқин келажакда Остона ва Будапештда кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.

Музей республика бўйлаб ҳудудий кўргазмалар ташкил этиб, миллий ҳунармандчилик санъатини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Музей ўқув дастурларини ўтказиш орқали музей мутахассисларининг малакасини оширишга ҳисса қўшади. 2024 йил февраль ойида мазкур музей Қорақалпоғистонда музей ходимларининг малакасини ошириш лойиҳасини амалга оширишга яхшигина кўмаклашмоқда.

Маданий мерос агентлиги ушбу объектни музей яқинида олиб борилаётган қурилиш ишларида етказилиши мумкин бўлган салбий таъсиридан фаол ҳимоя қилмоқда. 2024 йил октябрь ойида Яккасарой тумани Юнус Ражабий маҳалласида яшовчи фуқаролар “Tarim inshaat invest group” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларидан норозилигини билдириб, Яккасарой туманлараро судига қурилиш ишларини тўхтатиш талаби билан мурожаат қилган.

Маданий мерос агентлиги “Tarim inshaat invest group” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини тўлиқ тўхтатиш ва унга берилган рухсатномаларни бекор қилиш мақсадида тегишли судларга даъво аризалари киритди.

Ушбу музей нафақат маданий қадриятлар омбори, балки маданий туризмни ривожлантириш, халқаро маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим марказдир.

Ушбу ноёб чуқур фалсафий маънога эга бўлган деталлар билан бойитилгани унга ўзига хос жозиба бахш этмоқда. Кўпчилик билмайдики, Половцов уйи тантанали залининг икки эшиги тепасидаги икки кошинга Ҳофиз Шерозийнинг сўфиёна ҳикмати ўйиб ёзилган: “Дунё икки эшикли карвонсаройга ўхшайди, биридан кирилади, иккинчисидан чиқилади. Ва ҳар куни бу карвонсаройга янги-янги меҳмонлар келади“. Бу сўзлар гўё музейнинг моҳиятини акс эттириб, унинг деворларида тўхтовсиз давом этаётган вақт оқими ва маданий алмашинувни барчамизга эслатиб туради. Худди карвонсарой каби, музей ҳам Ўзбекистоннинг бой маданий меросини билишга интилган ҳар бир киши учун ўз эшикларини очади.

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музей салбий таъсирлардан фаол ҳимоя қилинмоқда