Музейлар мамлакатнинг маданий меросини сақлайди. Рақамлаштириш ушбу меросни кенг жамоатчиликка янада қулайроқ етказади ва музей ходимларининг ишини сезиларли даражада осонлаштиради.

Тараққиёт бир жойда тўхтаб турмайди. Дунё миқёсида маданиятнинг энг муҳим тармоғи, дея ҳисобланган музейларга янги технологиялар кириб келмоқда. Замонавий музей мутахассислари рақамли технологиялардан унумли фойдаланмоқда. Бугун дунё музейларида автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимлари кенг қўлланилмоқда, коллекцияларни рақамлаштириш ва реставратция қилиш учун лабораториялар яратилмоқда.

Музейларда рақамлаштириш иккита асосий мақсад, яъни ҳисобга олишни автоматлаштириш ва фондларни тақдим этишнинг янги даражасига ўтиш учун амалга оширилади. Биринчи навбатда, фонд ашёларини ҳисобга олиш фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар сканерланади. Иккинчидан, музей коллекцияларидаги ашёлар электрон шаклга ўтказилади. Шунинг учун ҳам музей ашёларини ва ҳисобга олиш ҳужжатларини рақамлаштиришдан олдин унинг тўғри юритилаётганлигини назорат қилиш муҳимдир.  

Музей фондларини ҳисобга олиш бир неча босқичда амалга оширилади. Буюмлар қабул қилинганда уларни музейда олиб қолиш учун қабул қилиш далолатномаси тўлдирилади. Кейин ашёнинг маълум бир музей фондига (асосий, илмий-ёрдамчи) тегишлилиги аниқланади ва ҳисобга олиш картасига тегишли ёзув киритилади. Кейинчалик, кирим китоби тўлдирилади ва буюмлар фонд бўлимига юборилади, у ерда илмий инвентаризациядан ўтказилади – буюм ўрганилади ва унинг қайси давр ва маконга тегишлилиги аниқланади. Бу босқичда маълумотлар илмий инвентар китобларига киритилади ва шу тариқа музей каталоги шакллантирилади. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон музейларида мунтазам равишда тўлдирилади.  

Музей мутахассисларининг ҳисобга олиш маълумотлари билан ишлашини осонлаштириш ва музей коллекцияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида замонавий дунёда автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимлари жорий этилмоқда. Аксарият музейларда ҳисобга олиш ҳужжатлари ва музей ашёларини рақамлаштириш музей ходимлари томонидан амалга оширилади. Баъзи музейлар мазкур ишларни бажариш учун турли профессионал компаниялар билан битим тузади.  

Коллекцияларнинг ҳар бир тури ўзига хос рақамлаштириш технологияларидан фойдаланади. Ранг-тасвир асарлари учун кенг форматли контактсиз сканерлаш тизимлари қўлланилади. Китоблар планетар сканерларда рақамлаштирилади. Катта, уч ўлчамли объектлар ва экспонатлар суратга олинади, жумладан, махсус фотоускуналар ёрдамида экспонатларнинг аниматсион 3D видеолари яратилади.

Фотосуратга олиш – музей экспонатларининг жорий ҳолатини суратга олишдир. Декоратив-амалий санъат буюмлари, нумизматика, ҳайкалтарошлик, археологик буюмлар, гиламлар, мато парчалари ва либослар фотосуратга олинади. Ҳар бир расмда буюмнинг инвентар рақами акс этиши лозим. Шунингдек, фотокадрга ўлчагич ва ранглар шкаласи ҳам жойлаштирилади, бу фотосуратни қайта ишлашда, унга ранг беришда рангларнинг барча хусусиятларини сақлаб қолиш учун жуда миҳимдир.

Фонд ашёларини каталоглаштириш ва рақамлаштириш ишлари 2008 йилда қабул қилинган “Музейлар тўғрисида”ги қонун ва ушбу қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги, “Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги қарорларга мувофиқ тартибга солинади.

Юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ 2011 йилда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан музей ашёлари ва жамланмаларининг “ SKM-MUZEY” электрон база дастури ишга туширилди. Бироқ ушбу дастурнинг дастурий таъминотида камчиликлар бўлганлиги боис, кутилган натижани бермади. Хусусан, дастур маҳаллий тармоқ учун мўлжалланган бўлиб, уни глобал тармоққа улашнинг техник имкониятлари ишлаб чиқилмади. Шунингдек, дастурга киритилган музей ашёлари ҳақидаги маълумотларни излаш тизими ишламади. Мазкур камчиликлар боис “ SKM-MUZEY” электрон база дастури 2015 йилга келиб муомаладан чиқарилди. Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан мазкур давргача жами 29 мингта ашё “ SKM-MUZEY” электрон базасига киритилган эди. Бироқ излаш тизими ишламаганлиги туфайли киритилган ашёлар ҳақидаги маъулмотлар сақланиб қолмади.

Кейинги йилларда давлат томонидан музей ашёлари ва коллексияларини рақамлаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2019 йилда Маданият вазирлиги томонидан goskatalog.uz платформаси ишга туширилди. Мазкур электрон базага oksgoskatalog.uz сайти орқали ашёлар киритилади. Киритилган ашёларни goskatalog.uz сайти орқали кузатиш, излаб топиш мумкин. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида тўхталиб ўтилган. Қарорнинг 7-иловасида “2021 - 2023 йилларда давлат музейларидаги музей ашёлари ва музей коллексияларини электрон идентификация қилиш мақсадли кўрсаткичлари”  келтирилган бўлиб, унга кўра 2023 йилгача Ўзбекистондаги барча музейларда экспонатлар рақамлаштирилиши ва электрон базага киритиш тугалланиши лозим эди. Бироқ 2021, 2022, 2023 йиллар давомида музейлар Маданият вазирлигидан Туризм ва спорт вазирлиги тизимига ўтказилиши, кейин эса алоҳида Маданий мерос агентлиги ташкил этилиб, унинг тасарруфига ўтиши муносабати билан дастурнинг серверини кўчириш ишлари олиб борилди. Ушбу жараёнда дастур ишламади. Айни пайтда ҳам дастурнинг ишлашида узилишлар кузатилмоқда.  

Музей ашёлари электрон базасининг ишламаётгалиги ёки ишлашида узилишлар бўлаётганлиги жиддий муаммо ҳисобланади. Шу билан бирга, айни пайтгача Ўзбекистон музейлари томонидан ашёларнинг электрон базага киритилиши сифати талабга жавоб берадими? Ҳар ҳолда мазкур электрон базани (goskatalog.uz) дунёнинг истаган жойидан туриб, истаган одам кузатиши мумкин. Кенг омма учун мўлжалланган барча сайтларда муҳаррир бўлгани каби, мазкур базадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва юкланаётган фотосуратларнинг сифати ҳам назорат қилиниши керак.

Маҳмудхон Юнусов,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори,

музейшунос.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музей ашёлари ва коллекцияларини рақамлаштириш жараёни қандай кетяпти?