ФОТОРЕПОРТАЖ
Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Андижон вилоятида қатор маданий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда фаол дам олишни таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида волейбол бўйича эркаклар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
[gallery-26187]
Тадбир Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси ҳамда спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақа спорт таълим муассасалари ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, касаба уюшмалари фаолиятини янада кенг тарғиб этиш ҳамда иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадига қаратилди.
Беллашувлар қизғин ва руҳлантирувчи кайфиятда ўтди. Жамоаларнинг жипслиги ва беллашув руҳи барчада катта таассурот қолдирди.
Бўстон тумани жамоаси биринчи, Избоскан тумани жамоаси иккинчи ҳамда булоқбошилик иштирокчилар учинчи ўринни эгаллади.
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА