
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида воркаут мусобақаси ўтказилди.
Беллашувлар ҳақиқий спорт байрамига айланиб, иштирокчилар ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказди. Баҳслар қизғин тус олиб, ҳар бир иштирокчи ғалаба учун бор имкониятини ишга солди.
Якунда энг яхши натижани қайд этган Порлоқ маҳалласи ёшлари кейинги – сектор босқичига йўлланма олди. Бу босқичда уларга кучлироқ рақиблар билан беллашиш ва ўз маҳоратларини янада юқори даражада намойиш этиш имконияти берилади.
Бундай мусобақалар ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маҳаллаларда дўстона рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-22315]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА