Бухорода спортнинг шахмат тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа уч босқичда ўтиши режалаштирилиб, 1-босқичда туман, шаҳарларда турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган жами 468 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди. 

Мусобақа вилоят кенгаши раиси М.Олимов очиб берди, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳанинг узоқ тарихга эга Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти давомидаги юксалишлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, спорт ва жисмоний фаолликни оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, иштирокчиларни муборакбод этди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган  мусобақа натижаларига кўра, 1-2-3-ўринларни эгаллаган ғолибларга ҳамда фаол иштирокчиларига вилоят кенгаши томонидан таъсис этилган диплом, медаль, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, мусобақанинг  4 нафар мутлақ ғолиблари жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси саройида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусобақа баҳсларга бой бўлди