Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, лойиҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини янада такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектлари ҳамда уларнинг товар белгисига бўлган ҳуқуқларнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш тизимини ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатларнинг таклифларидан келиб чиқиб, ҳар хил ёндашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номи эканини билдирадиган огоҳлантирувчи тамға шаклини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ишонч телефони тушунчаси аниқлаштирилди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш учун call-марказлар фаолиятини йўлга қўйиши мумкинлиги белгиланди.

Депутатларнинг таклифлари асосидаги яна бир ўзгариш —  электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш бўйича белгиланиши таклиф этилган давлат божлари миқдори камайтирилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасидаги нормалар мурожаатлар билан ишлаш жараёни тезкор ва шаффоф бўлиши, интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқий муҳофаза даражасининг ошиши, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояга бўлган ишончи мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларни кўриб чиқиш механизмлари янада такомиллаштирилмоқда