Сирдарё вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бош мия орқа ўсмалари, болаларда учрайдиган туғма аномалиялар, бўйин қийшиқлиги, гидроцефалия, орқа мия чурралари ва бош мия билан боғлиқ муаммолари бор болаларга юқори аниқликдаги оператив даво муолажаларини ўтказиш мақсадида нейрохирургия бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Бу бўлимнинг ташкил этилиши ногиронликнинг олдини олиш ва болалар саломатлигини тиклашда катта аҳамиятга эга.

– Шунингдек, болаларда учрайдиган ортопедик касалликларни оператив даволаш, гидроцефалия вентрикулопертонеал шунтлаш амалиёти ҳам татбиқ этилди, – дейди Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими мудири, олий тоифали нейрохирург Шуҳрат Қиличев. – Шу жумладан, сон суяклари туғма ва патологик чиқишлари, туғма мушакли бўйин қийшиқлиги, туғма маймоқликлар, оёқ ўқлари туғма варусли ва вальгусли деформациялари, туғма қўл ва оёқ калталигини узайтиришлар, тизза бўғимлари торсион қийшиқликларини оператив даволаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишдаги  ишни ташкил этишда Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика болалар миллий тиббиёт маркази  малакали мутахассисларининг ёрдамлари катта бўлмоқда.

Илгарилари ушбу тоифадаги беморларни даволаш, саломатлигини тиклаш мақсадида ота-оналар республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига, шунингдек, Ҳиндистон, Корея ва Россиядаги тиббиёт муассасаларига боришган бўлишса, энди бунга ҳожат қолмади. Барча амалиётлар эндиликда шу ерда, Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида, бўлим мудири, нейрохирург Шуҳрат Қиличев, ортопед Фаррух Ҳакимов, ортопед травматолог Б. Мадраҳимов ва бошқа малакали мутахассислар томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Энг асосийси, марказ шифокорлари Республика ихтисослаштирилган она ва болалар саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали, шаҳар туғруқ бўлими мутахассислари билан узвий боғлиқликда иш олиб боришмоқда.

– Биласизми, ота-оналар фарзандларида учрайдиган туғма аномалиялар, бўйин қийшиқлиги ва бошқа шунга ўхшаш касалликлардан шикоят қилиб, кўча гапларига ишониб, бошқа муассасаларга даво умидида боришади. Бу эса бемор боланинг саломатлиги оғирлашишига, кейинги даво муолажаларни самарасиз бўлишига сабаб бўлади, – дейди Шуҳрат Қиличев.

Марказнинг нейрохирургия бўлими фаолияти йўлга қўйилгандан буён туғма аномалиялар, бўйин қийшиқлиги, гидроцефалия, орқа мия чурралари, бош миядаги травма ва ортопедик муаммолари бор 100 дан зиёд болада мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилиб, болаларнинг саломатлиги сақлаб қолинди. Энг асосийси, ногиронликнинг олди олинди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мураккаб жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди