Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Регби федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан мураббий ҳамда устозлар иштирокида ҳудудда ушбу спорт турини янада ривожлантириш, унга ёшларни жалб этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Регби федерацияси Қорақалпоғистон бўлими   бошлиғи Сағиндиқ Турманов сўзга чиқиб, ўтган йил мобайнида амалга оширилган чора-тадбирлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳамда соҳадаги камчиликларга тўхталди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, спортнинг ҳар хил турларини, шу жумладан, регбини янада оммалаштириш, спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар ва инфратузилма яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

– Регби жисмоний бақувват бўлган йигит-қизлар шуғулланадиган спорт тури. Нафақат пойтахтимизда, балки туманларда ҳам жамоалар шаклланиб келмоқда. Федерация томонидан регбини ёшлар ўртасида ҳам кенг ривожлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ўйлайманки, ушбу тур мамлакатимизда энг севиб ўйналадиган жамоавий ўйинлардан бирига айланади, – дейди Ўзбекистон Регби федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Сағиндиқ Турманов.

Тадбирда Регбини янада ривожлантириш, уни республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш, юқори сифатли ўқув-машқ жараёнини таъминлаш, регбичилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг маҳорат даражаси ва малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, регбичи-спортчиларни тайёрлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш доирасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мураббий ва устозлар учрашуви