Наманган вилояти спорт бошқармаси мажлислар залида вилоят енгил атлетика ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишга аҳд қилган мутахассис билан шартнома имзолаш муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят енгил атлетика федерацияси раиси, подполковник Умиджон Қодиров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дадабоев, спорт мактабларининг мураббийлари ҳамда вилоят енгил атлетика федерацияси масъул ходимлари иштирок этди. 

Учрашувда Президентимиз раислигида жорий йилнинг 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, яъни, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда хорижлик тажрибали мураббийларни жалб этиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. 

Мазкур хайрли мақсадларни амалга ошириш мақсадида таниқли спорт устаси, ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Россия чемпионати кумуш медали соҳиби, Европа кубоги ғолиби ва бронза медали совриндори Татяна Валеревна Дементева Наманган вилоятида мураббий сифатида фаолият юритиши эълон қилинди. 

Татяна Дементева енгил атлетика соҳасида етук тажрибага эга бўлиб, унинг халқаро мусобақалардаги иштироки ва қўлга киритган салмоқли ютуқлари, шунингдек, спортчилар билан ишлашдаги замонавий ёндашувлари алоҳида эътиборга лойиқлиги таъкидланди. Йиғилиш якунида, Татяна Дементева ва Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дадабоев ўртасида расмий шартнома имзоланди. 

Айтиш жоизки, мазкур келишув битими маҳаллий спортчилар учун катта имкониятлар эшигини очиб беради ҳамда асосийси, ёш атлетларнинг халқаро майдонларда муваффақиятли натижаларга эришишига хизмат қилиши шубҳасиз. Янги шартномага мувофиқ, россиялик мутахассис Наманган вилоятидаги спорт мактабларида иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни спортнинг енгил атлетика тури бўйича Олимпия ўйинларига йўналтирилган махсус дастурлар асосида тайёрлаш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш борасида иш олиб боради. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мураббий билан учрашув ўтказилди