“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган мусобақалар ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт турларининг оммавийлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Беш ташаббус олимпидаси”дан ўрин олган волейбол бўйича ҳудудий босқичда вилоятдаги давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг талабаларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашди. Беллашувлар юқори спорт маҳорати, жамоавий уйғунлик ва юксак тайёргарлик руҳида ўтди. 

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳслар финалида Наманган давлат техника университети жамоасини мағлубиятга учратган Наманган давлат университети талабалари ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин “Турон” халқаро университети жамоасига насиб этди. 

Эътиборлиси шундаки, ўсмирлар иштирокидаги беллашувларда ҳам Наманган давлат университетига тенг келадигани топилмади. Улар финалда худдий қизлар ўртасидаги рақобат сингари айнан Наманган давлат техника университети вакилларидан устун келди. Наманган давлат педагогика институти жамоаси эса кучли учликни якунлади. 

“Беш ташаббус олимпидаси”нинг тантали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар, фаол ўйинчи талабаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муносиблар сараланмоқда