Ижтимоий ҳимоя

Бугунги кунда жаҳон ахборот маконида кескин кураш кечаётгани, ахборот технологияларининг ривожланиши билан бир қаторда, мафкуравий таҳдидлар ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай шароитда мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ёш авлодни маънавий баркамол ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.

2024 йилда мазкур йўналишда қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қўшинларда маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар янги сифат босқичига кўтарилди. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш мақсадида ёзувчи ва шоирлар, олимлар, фан ва санъат арбоблари иштирокида 33 мингга яқин маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Бундай ташаббуслар орқали нафақат Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбийлар, балки ёш авлоднинг ҳам ватанпарварлик туйғуси юксалтирилмоқда.

Президентимиз топшириғига мувофиқ ,“Жиззах тажрибаси” асосида мамлакат бўйлаб “Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинлари ўтказилиб, мазкур йиғинларга жами 5,5 мингдан зиёд уюшмаган ва профилактик ҳисобда турган ёшлар жалб қилинди.

Шунингдек,  йил давомида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва соҳа фахрийларининг ижтимоий ҳимояси эътибор марказида бўлди. Хусусан, ҳарбийларнинг 839 нафар фарзанди олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга кирди, ҳарбий хизматчиларнинг 850 нафар рафиқаси ва 315 нафар ҳарбий пенсионер иш билан таъминланди.

Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳарбийлар, уларнинг оилалари ва фахрийларимиз юз-кўзида чуқур ишонч ва миннатдорлик ҳисси балқиб турибди.

Кўрсатилаётган эътибор ва унинг натижаси миллий армиямизнинг ҳар жабҳасида акс-садо бериб турди. Қуролли Кучлар академияси мисолида айтадиган бўлсак, ҳарбий таълим муассасаси жамоаси ҳарбий кадрларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ғоявий-мафкуравий иммунитетини ошириш, IT ва замонавий технологияларини қўллай оладиган, тезкор қарор қабул қилиш қобилиятига эга офицерларни тайёрлаш борасида қатор тадбирларни амалга оширди. Ўтган йили турли таҳдид ва хавфларни ҳамкорликда бартараф этиш мақсадида куч тузилмалари билан биргаликда ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчилари ўртасида 9 маротаба икки поғонали Қўшма қўмондонлик ўқуви ҳамда 2 марта стратегик ҳарбий-иш ўйинлари ўтказилди. 

Бунда офицерларнинг жангни режалаштириш ва бошқариш бўйича кўникмаларини ривожлантириш, Қуролли Кучлар тизимини рақамлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбийлар ва ёшларнинг ғоявий-мафкуравий иммунитетини ошириш, уларни мактабдан бошлаб ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби қатор вазифалар параллел равишда ҳамжиҳатликда олиб борилди.

Академия томонидан мамлакатимизнинг оператив-стратегик бўлинишидан келиб чиқиб, реал шароитларга мослашган оператив-тактик вазифалар ишлаб чиқилди. Курсант ва тингловчилар дунёқарашини кенгайтириш мақсадида “Хавфсизлик асослари. Хавф ва таҳдидлар, Миллий манфаатлар”, “Сунъий интеллект ва унинг ҳарбий соҳада қўлланилиши” каби факультатив курслар йўлга қўйилди. 

Академия жамоаси давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз тараққиёти унинг мудофаасига узвий боғлиқлиги ҳақидаги хулосалари ва қўйган топшириқларни тўлақонли бажариш йўлида куч-ғайрат билан одимламоқда. 

Ҳозирги замонавий қуролли тўқнашувларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши кураш воситалари кенг қўлланилмоқда. Глобаллашув ва гибрид урушлар кечаётган жараёнда IT ва ахборот технологиялари, дронлар ва уларга қарши курашиш сир-асрорларини чуқур ўрганиш мақсад қилиниб, хорижлик ҳамкорлар билан барпо этилган киберхавфсизлик, дастурлаш лабораторияларида махсус ўқув курслари дастурлари бўйича мустаҳкам алоқалар ўрнатилмоқда. 

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган тиббиёт муассасаси ҳисобланади. У нафақат Қуролли Кучлар шахсий таркиби, балки уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар учун ҳам юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ушбу муассаса фаолияти нафақат ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, балки армиянинг умумий жанговар тайёргарлиги ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ҳам бевосита боғлиқ. Чунки соғлом ва жисмонан бақувват ҳарбийлар – мамлакат хавфсизлигининг мустаҳкам кафолатидир.

Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали республикамиздаги энг замонавий, кенг қамровли диагностика ва даволаш имкониятларига эга бўлган тиббиёт масканларидан бирига айланди. Ўтган йилнинг ўзида бу ерда 4 мингга яқин жарроҳлик амалиётлари ўтказилди, улардан 46 фоизи юқори технологик операциялардир. Аорто-коронар шунтлаш, юрак клапанларини протезлаш, юрак тож томирларини стентлаш, тос-чаноқ ва тизза бўғимларини эндопротезлаш амалиётлари шулар жумласидандир.

Ўтган йили оғир жароҳат олган ёки касалликка чалинган ҳарбий хизматчиларни тезроқ оёққа қўйиш, хизмати ва оиласига қайтариш мақсадида энг замонавий реабилитация маркази ишга тушди. 

Давлатимиз томонидан нафақат госпиталларни замонавий тиббий техника билан таъминлаш, балки у ерда фаолият олиб борувчи шифокорларнинг салоҳиятини оширишга ҳам катта эътибор қаратиляпти.

Бугунги кунда армиямиз фақатгина моддий-техника базаси билан эмас, балки стратегик режалаштириш, оператив бошқарув ва жанговар тайёргарлик тизими жиҳатидан ҳам жаҳон талабларига мос равишда такомиллашиб бормоқда. Қуролли Кучларимиз қўшин турлари ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб, ҳарбий амалий машғулотлар доирасида янги тактик усуллар самарали ўзлаштирилмоқда. Бу эса армиямизнинг жанговар салоҳиятини кескин ошириш билан бирга, ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарларга қарши муносиб жавоб қайтариш имкониятини янада мустаҳкамлайди.

Хабарингиз бор, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларни муносиб маош, ижтимоий кафолатлар ва таъминот билан таъминлаш давлатимиз мудофаа сиёсатида устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу борада хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий турар жой мажмуалари барпо этилиши, тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг такомиллаштирилиши, болаларининг сифатли таълим олишига шароит яратилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ҳарбийларнинг маънавий ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, уларни узлуксиз равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун зарур инфратузилма яратилмоқда. Бундай чора-тадбирлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, армия сафларига юқори малака ва интизомга эга кадрларни жалб этиш ҳамда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яқинда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарорида ҳам бу йўналишда кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасини кўриш мумкин.

Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади.

Шунингдек, ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади. 

Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик бўйича ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Ҳатто, оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилиши қарорда белгилаб қўйилди.

Ҳусан БУЛТАКОВ, кичик сержант:

– Биз ҳарбийлар шарафли ва масъулиятли хизмат бурчимизни адо этиш давомида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан билдирилаётган юксак ишонч ва ғамхўрликларни ҳамиша ҳис этиб, ундан баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Президентимизнинг ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган навбатдаги қарори бизни янада руҳлантирди. 

Хусусан, турар жой ижараси учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдорининг 20 фоизга, оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилгани, ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорига етказилгани бизни мамнун этди. Бу каби ғамхўрлик ва имтиёзларни бизга нисбатан билдирилган юксак ишонч ва эътибор намунаси деб биламан. Ишончга, Ватан ҳимоячиси номига доим муносиб бўлишга бор куч ва билимимни сафарбар қилиб,  барчасига муносиб хизматларим билан жавоб қайтараман.

Қуролли Кучларда ўтказилган ислоҳотлар туфайли, бугун миллий армиямиз том маънодаги профессионал армия даражасига етди. Унинг таркибида ўз касбининг ҳақиқий фидойилари хизмат қиляпти. Ана шундай мард, фидойи, баркамол ёшлар сафида эканлигим менга чексиз фахр, ифтихор бахш этади.

Кичик сержант Ҳусан БУЛТАКОВнинг рафиқаси Раъно БУЛТАКОВА:

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февралдаги қарорини катта ҳаяжон билан ўқидим. Таъкидлашни истардимки, биз – ҳарбийларнинг оилаларига эътибор ва ғамхўрлик йилдан-йилга ошиб, кўрсатилаётган ёрдам қамрови кенгайиб бормоқда. Турмуш ўртоғим хизмат тақозоси билан юртимизнинг турли гарнизонларида фаолият олиб борди. Демак мен ҳам ҳар хил шарт-шароитларда яшаб, ҳарбийча ҳаётнинг пасту баландликлари, ўзига хос қийинчиликлари билан яхши танишман.

Оила бекаси сифатида, аввало Ватанни ҳимоя қилишдек энг шарафли, элу юрт ардоғидаги, давлатимиз раҳбарияти эътиборидаги касбни танлаган инсон билан ҳаёт йўлимни боғлаганимдан, унга елкадош бўлаётганимдан фахрланаман. Фаровон турмуш кечиришимиз учун қилинаётган саъй-ҳаракатлардан миннатдормиз.

Давлат томонидан ҳарбий хизматчиларга берилаётган бу каби ижтимоий кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг жанговар руҳиятини мустаҳкамлаш, хизматга бўлган садоқатини ошириш ва армиянинг умумий мудофаа қобилиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида меҳнат қилаётган фидойи ва ватанпарвар юрт ҳимоячиларимиз берилаётган бу каби эътибор ва рағбатдан янада куч олиб, елкаларидаги юксак масъулиятни теранроқ ҳис этиши шубҳасиз.

Отабек ЙЎЛДОШЕВ,

полковник,

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 

ахборот сиёсати масалалари бўйича 

маслаҳатчиси – матбуот котиби.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муносиб рағбат юксак меҳнатларга руҳлантиради