Муносиб номзодлар сараланди
Жиззах шаҳрида жойлашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Зулфия номидаги давлат мукофоти”га номзодларнинг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ўз йўналишлари бўйича ғолибликни қўлга киритган 100 дан ортиқ номзодлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.


Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган илмий изланишлар, ижодий ишланмалар ва ижтимоий лойиҳалар 27 нафар комиссия аъзолари томонидан қабул қилинди ва улар саккиз йўналиш бўйича баҳоланди. Натижада 20 нафарга яқин ғолиб ва совриндорлар республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири