Пойтахтимиздаги “Маърифат маркази” Симпозиумлар саройида Ўзбекистон халқ артистлари Ғафуржон ва Ғуломжон Эшжоновлар ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Очилбек Матжоновнинг ижодий-маърифий кечаси бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда миллий мақом санъатини ривожлантириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мақом санъати ансамбллари ташкил этилди ва бугунги кунда улар самарали фаолият юритмоқда. Қадимий ва бетакрор ушбу санъат турининг моҳиятини ёш авлодга кенг ва чуқур тушунтиришда устоз санъаткорлар муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон халқ артистлари Ғафуржон ва Ғуломжон Эшжонов ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Очилбек Матжонов миллий мақом санъатини, мумтоз мусиқа меросини ёшларга етказишда фаол улуш қўшиб келмоқдалар. Айни пайтда мазкур санъаткорлар Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида профессор сифатида фаолият юритиб, ёшларга сабоқ бериш билан бирга, мамлакатимизда ўтказилаётган турли давлат тадбирларидаги мусиқий дастурларда ўз санъатларини халқимизга намоён этмоқдалар.
Мумтоз мусиқа намуналаридан иборат ушбу концерт тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

Н. Усмонова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мумтоз мусиқа оқшоми