Бугунги кунда болалар учун ишлаб чиқарилаётган мультфильмлар, анимацион фильмлар, кўрсатувлар ва шоулар сон жиҳатдан кўпайгани сари уларнинг мазмун ва сифати ҳам турлича бўлиб бормоқда. Афсуски, ҳозирги кўплаб мультфильмларда фақатгина очиқ кийиниш услуби, ўта кетган шўхлик ёки маъно жиҳатдан аслида катталарга қаратилгани болалар онги ва психологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунга эътибор бермаётган ота-оналар эса фарзандларининг келажагини хавф остига қўйишлари мумкин.

Ҳар бир бола кўрганини такрорлайди. Айниқса, 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган даврда бола онгида кўрган тасвирлари чуқур из қолдиради. Шунинг учун мультфильмлар оддий кўнгилочар восита эмас, бола дунёқараши, ахлоқий қадриятлари, муомала маданияти, ҳаттоки сўз бойлигига бевосита таъсир қилади. 

Аксар замонавий мультфильмларда жанглар, портлашлар, урушлар, бақир-чақирли саҳналар асосий ўрин эгаллайди. Бола бундай саҳналарни кўриб, муаммоларни зўравонлик билан ҳал қилиш тўғри, деган хулосага келади. Баъзи мультфильмлар эса ҳақиқат ва хаёлот орасидаги чегарани йўқотади. Реал ҳаётда мавжуд бўлмаган имкониятлар орқали бола онгида нотўғри тасаввур шаклланади. Яна баъзи мультфильмларда ота-она образлари обрўси туширилиши кузатилади. Шу билан бирга, худбин, ҳеч қандай билим ва кўникмаларга эга бўлмаган қаҳрамонлар дунёни қутқарган сифатида эътироф этилади. 

Тўғри, жамиятимиздаги ҳар бир ота-она болалар психологи эмас. Замонавий дунёда, иш ва оила ўртасида вақт тақсимлаш жуда катта муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки, ота-оналар ҳамма вақт ҳам фарзандлар билан бирга вақт ўтказолмайди ва болаларнинг овуниши учун нималар биландир ёлғиз қолдиришга мажбур бўлади. Телевизор ёки гаджетларда мультфильм ёки турли анимацион фильмларда меъёр ва танлов чегараси бўлса, катта зарар келтирмайди, албатта. 

Мисол учун, оиладаги катталар болалар нима кузатаётганини назоратга олиши лозим. Чунки, табиявий аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай тасвир нафақат мароқли кўриш воситаси, балки ота-она учун тарбияда дастёр вазифасини ҳам ўтайди. Масалан, диний билим ва тарбия асосида яратилган мультфильмлар болада ишонч, сабр, поклик, ҳалоллик каби сифатларни ривожлантиради. Улар иймон, эзгулик ва Қуръони Карим қиссалари асосида тайёрланган бўлиб, болага ахлоқий мезонларни эрта ёшданоқ сингдиради.

Тарбиявий ва ахлоқий ҳарактерга эга мультфильмлар болага ҳалоллик, меҳр, сабр-тоқат, ота-онага ҳурмат, тўғрилик, меҳнатга бўлган муҳаббат каби инсоний фазилатларни ўргатади. Бола муомала маданияти, тоза юриш, ёрдам бериш каби одобларни шу орқали ўзлаштиради.

Миллий қадриятлар асосидаги мультфильмлар эса фарзандларимизни ўз миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, халқ эртаклари ва буюк аждодларимизга ҳурмат руҳида тарбиялайди. Улар орамиздаги улуғ кишилар, ота-онага ҳурмат, тинчлик ва дўстлик ҳақида ҳикоя қилади.

Замонавий технологиялар асрида болани экранлардан тўлиқ ҳимоя қилиш мушкул. Аммо ота-оналар мультфильм танлашда масъулиятли бўлса, фарзандининг ахлоқий ва руҳий саломатлигини зарар етказмаган ҳолда асраб қолиши мумкин. Бола кўрганини эмас, кўрганидан қандай хулоса чиқарганини ҳаётда акс эттиради. Шундай экан, унга нима кўрсатаётганингизни яхшилаб ўйлаб кўринг.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мультфильмлар нафақат онгни, балки тарбияни ҳам шакллантирувчи восита