Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралдаги ёшлар билан очиқ мулоқоти чоғида билдирилган фикрлар ва жорий этиладиган имтиёзлар ҳамда қатор янгиликлар тўғрисидаги маълумотларни ёшларга етказиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Тадбирга Миллий гвардияга бириктирилган республикамизнинг шаҳар ва туманларидаги 712 та маҳаллада истиқомат қилувчи 3 минг нафардан зиёд ёшлар таклиф этилди.
Очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар хусусида сўз юритилди.
Ёшлар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Масъулларга Ёшлар ишлари агентлиги ва “маҳалла еттилиги” билан узвий алоқаларни йўлга қўйиб, ёшлар билан ҳар куни иш олиб бориш, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун жорий этилаётган мукофот ва рағбатлар тўғрисида маълумотлар берилиб, вақтни фақат билим олиш учун сарфлаш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ҳарбийликка қизиқиши бўлган ёшлар учун Миллий гвардия тасарруфидаги ўқув муассасалари ҳақида маълумот берилди.
Видеоселекторда ушбу вазифаларга масъул этиб бириктирилган офицерларга олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлиги айтиб ўтилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JyF6--NAIYQ" title="Muhim vazifalar belgilab olindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, ЎзА