Самарқанд шаҳрида мудофаа вазири кубоги учун "Ватан қалқони" шиори остида оммавий ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Дилмурод Йўлдошев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, "Париж-2024" олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган ҳарбий хизматчи Шоҳруҳ Давлатов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.  

Куч тузилмалари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган мусобақа иштирокчилари 5, 10, 21 километр масофаларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

[gallery-17636]

5 километрга ўтказилган баҳсда биринчи ўринни Ҳасан Мирсоатов, иккинчи ўринни Владислав Мамидов, учинчи ўринни Отабек Эргашев қўлга киритди.  

10 километр масофага ўтказилган баҳсда биринчи ўринни Отабек Тошқувватов, иккинчи ўринни Илҳом Назаров, учинчи ўринни Руслан Ҳожиев эгаллади.  

21 километр масофадаги мусобақада биринчи ўрин Шоҳрух Давлатовга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Евгений Фадеев, учинчи ўринни Нуриддин Раҳматов қўлга киритди.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазири кубоги учун югуриш мусобақаси