Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида муайтай бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада 12 та давлатдан ташриф буюрган 8 ёшдан 40 ёшгача бўлган 900 га яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.
Бугун Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда муайтай бўйича Осиё ва мамлакатимиз федерацияси вакиллари сўз олиб, муайтай спортининг омма орасига дадил кириб бораётгани, унинг тобора оммалашаётганидан дарак бериб турганини таъкидладилар.
[gallery-26217]
Чемпионат баҳслари 15 ноябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА