Мол-мулкка қўйилган тақиқ давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин
2026 йил 5 мартда “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифига розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.
Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.
Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади. Бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.
Н.Абдураимова,
ЎзА