Пойтахтимизда “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Моҳир ҳунармандлар” кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.

Унда 100 нафарга яқин энг моҳир ҳунармандлар ўзларининг ноёб асарлари билан иштирок этди.

Бугунги кунда республика миқёсида ҳунармандчиликнинг 32 та йўналиши бўйича жами 27,5 минг нафар ҳунарманд фаолият юритиб келмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида уста-шогирд анъаналарини ривожлантириш орқали бу йўналишда жами 15 минг 176 та иш ўрни яратилди.

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан хотин-қизларни ҳунарга жалб этиб, бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслар ташкил қилиниб, уларда 67 нафар аёлга ҳунар ўргатилди.

Таъкидлаш керакки, ҳунармандлар учун хомашё энг муҳими ҳисобланади. Шунга кўра, уларга хомашёни арзон ва тез етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг махсус сайти тест режимида ишга туширилди. Мазкур сайтда мамлакатимиз ҳунармандлари томонидан қўлда газлама тўқиш учун мато ва иплар, бўёқлар ва табиий ранглар, тери ва чарм хомашёси, ўйинчоқ ва сувенир маҳсулотлари ишлаб чиқаришда керак бўладиган хомашёлар жойлаштириб борилмоқда.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган хомашёни хорижий мамлакатлардан олиб келиш механизми яратилган бўлиб, унга кўра ҳар чоракда хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали хомашё бозорларини аниқлаш ҳамда олиб келиш чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, арзон хомашё бозорларини аниқлаш, етказиб бериш ҳамда замонавий сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда креатив ҳунармандчилик йўналишида ҳамкорлик қилиш юзасидан уюшма делегациясининг Эрон ҳамда Таиланд давлатларига хизмат сафари амалга оширилиб, кимёвий моддалар, хусусан индиго етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришилди. 

Ҳунармандлар фаолиятини кенг оммага таништириш, уларнинг меҳнат маҳсулини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кўргазмада намойиш этилган асарлар табиий маҳсулотлардан қўлда тайёрланган бўлиб, унда ҳунарманднинг қалб қўри, кўз нури ҳамда халқимизнинг орзу-истаклари ва минг йиллик анъаналари мужассам. 

Кўргазмада хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TqjQtwJAfXk" title="Mohir hunarmandlar koʻrgazmasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моҳир ҳунармандлар кўргазмаси (+видео)