Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан Мўғулистонга уюштирилган хизмат сафари доирасида Улан-Батор шаҳридаги Чорвачилик илмий-тадқиқот институти «Уруғчилик» лабораториясидан бир қатор чўл-яйлов экинлари уруғлари олиб келинди.
Ҳозирги вақтда ушбу уруғлар Навоий вилоятининг «Нурота», Самарқанд вилоятининг «Қарнаб» синов далалари ҳамда Навоий вилоятидаги «Конимех-Саржал-Қосай» МЧЖ тажриба участкасида экилди. Тажриба жараёнларига Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти олимлари жалб қилинган бўлиб, дастлабки майса ҳолатидаги натижалар кузатилмоқда.

Синов экинлари қаторига Мўғулистон эркак ўти (агропйрон), Ломкоколосник ситниковий, ҳамда ковил (стипа) ўсимлигининг «Тамир» нави киради. Айниқса, «Тамир» навли ковил ўсимлиги учта турли экологик ҳудудда синовдан ўтказилмоқда. Бу навнинг ўртача бўйи 12-20 см. ни ташкил этади ва ҳозирда вегетация даврининг туплаш босқичида.
ЎзА