
Мўғулистон ҳукумати 2 апрелдаги навбатдаги йиғилишида 2026 йилни “Таълимни қўллаб-қувватлаш йили” сифатида эълон қилди.
Шу муносабат билан таълим вазири Пурэвсурэнгийн Наранбаяр мазкур қарор 2023 йил парламент қабул қилган таълим соҳасидаги қонунлар тўпламининг амалиётга татбиқ этилиши эканини таъкидлади.
– Энг муҳими, энди болаларнинг боғча ва мактаб билан таъминланиш даражаси кескин ошади. Ҳисоб-китобга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда 88 000 бола туғилади, қўшимча 108 мактаб, 95 боғчага зарурат туғилади, – дейди мулозим. – Бу ташаббус ҳукумат эълон қилган 14 йирик лойиҳадан биридир.
М.Пирматова, ЎзА