“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бу йўналишдаги фаолиятини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда банк тузилмасида коррупцияга барҳам бериш учун халқаро коррупцияга қарши кураш тизими стандартларини жорий этишга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, банкда коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқаришга оид бир қатор вазифалар амалга оширилди.

Натижада 2024 йилда банк томонидан коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини жорий этиш мақсадида ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими - талаблар ва қўллаш бўйича кўрсатмалар” халқаро сертификатига эга бўлди.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Микрокредитбанк” томонидан ташкил этилган брифингда таъкидланди. Банк ахборот хизмати раҳбари Сарвар Очилов мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

Коррупцияга қарши ўқитиш ишлари режасига мувофиқ банкнинг бош офиси ва ҳудудий бўлинма ходимлари иштирокида, Адлия вазирлиги ходимлари, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Юристлар малака ошириш маркази томонидан “Банк тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Тегишли ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида, банк бошқаруви томонидан чора-тадбир ишлаб чиқилди ва вазифалар амалга оширилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш тизими бўйича кўникмаларини шакллантириш доирасида барча ҳудудий бошқармаларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” ва “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзуларида ўқув семинарлари ўтказилди.

Банкнинг бош офиси ва барча таркибий бўлинмаларнинг ходимлари иштирокида, комплаенс назорати ходимлари томонидан оффлайн ва онлайн шаклда “Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари”, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида мунтазам давра суҳбатлари, ўқув семинарлари ташкил қилинмоқда.

Ходимларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларни шакиллантириш учун банкнинг онлайн MKB TRAINING ACADEMY ўқув платформасида “Коррупционер ким?” ва “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисида ўқув машғулоти жойлаштирилди.

Бундан ташқари, банк томонидан ISO 37001:2016 Халқаро стандарти асосида “Пора олиш - бериш билан курашиш менежменти тизимлари” мавзусида тайёрланган ва 2 минг нусхада чоп этилган ўқув қўлланма ҳамда манфаатлар тўқнашуви олдини олиш мавзусида 3 минг 600 нусхада чоп этилган тарқатма материал банкнинг барча ҳудудий бошқармаларига етказилди.

Ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда билим даражасини халқаро тажрибага мослаштириш мақсадида 16 нафар банк ходими халқаро ISO 37301:2021 менежмент тизими бўйича малака оширди ва сертификатга эга бўлди.

Банкка янги ишга қабул қилинган 564 нафар ходимга махсус қўлланма асосида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ҳисобот даврида комплаенс назорати ходимлари томонидан банкка ишга кирмоқчи бўлган 1 минг 200 нафарга яқин номзод ўрганилиб, 225 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви вужудга келиш хавфи борлиги ва бошқа сабабларга кўра рад жавоби берилди.

Банкда коррупцион ҳолатлар ва манфаатлар тўқнашуви юзага келганда ёки гувоҳи бўлганда мурожаат қилиш учун мўлжалланган алоқа каналлари яъни электрон почта mkbanticor@mkb.uz, расмий веб-сайт www.mkbank.uz (http://www.mkbank.uz/), (http://www.mkbank.uz/) телеграм бот @mkbanticor_bot, ишонч телефони +998-555037711 ташкил қилинган.  Ушбу алоқа каналлари орқали ўтган йилда жами 200 га яқин мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси масъул таркибий бўлинмалар томонидан ўрганилиб, натижаси ҳақида мурожаат эгаларига тегишли тартибда жавоб берилган.

Банк томонидан коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилиши алоҳида таъкидланди.

И.Аввалбоев, ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“МКБАНК”да коррупцияга қарши курашиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?