Миср Араб Республикасининг “akhbarelyom” нашри Самарқанддаги Марказий Осиё – Европа Иттифоқи биринчи саммити ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон ва Қозоғистон Республикалари етакчилари билан музокара ўтказгани батафсил ёритилган.

Масалан, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона муносабат, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга оид долзарб масалалар муҳокама қилингани, Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланган.

Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашувда икки мамлакат ҳукуматларининг савдо ҳажмини ошириш, иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар, жумладан минтақавий миқёсда рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриши муҳимлигига эътибор қаратилган.

Муаллиф Авад Шакшак давлатимиз раҳбари анжуман доирасида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан ҳам учрашганини эътироф этган. Самарқанддаги тадбирлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётганининг яна бир далили эканини қайд этган.

М.Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср нашри Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити ҳақида