Сирли олам

<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/GCtAr5ATLgI" title="Sirli olam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тарих саҳифаларида доимо сир-синоат билан ўралган, жавобидан кўра саволлари кўпроқ бўлган топилмалар бўлган. Уларнинг баъзилари ўта хавфли сирли кучнинг тимсоли бўлиши мумкин. Бугун Миср маликасига тегишли экани айтиладиган қадимий маржон ҳақида гаплашамиз.

1909 йилда Британиялик машҳур археолог Чарльз Веллингтон бошчилигидаги гуруҳ Қадимги Мисрдаги қазишмалар чоғида номаълум зодагон аёлнинг қабрини очади. Қабр ичидан жуда гўзал, майда қимматбаҳо тошлар билан безатилган маржон топилади. Археологлар маржоннинг ноанъанавий дизайни, ундаги белгиларнинг ғалатилиги ва у билан бирга кўмилган аёл жасадининг атрофидаги сирли ёзувларга эътибор қаратишади. Маҳаллий аҳоли бу маржоннинг лаънатланганини, унга тегмаслик кераклигини айтишади. Аммо илмга чанқоқ археологлар бунга парво қилмайди.

Маржон топилганидан кейин бир неча ой ичида Чарльз Веллингтоннинг ҳамкори тўсатдан юрак хуружидан вафот этади. Орадан кўп ўтмай, яна бир археолог ўз уйида сирли ёнғин қурбони бўлади. Учинчи аъзо эса саёҳат вақтида поезддан тушаётиб боши билан бетон устунга урилиб, воқеа жойида жон беради. Буларнинг бари тасодифми? Ёки бу сирли маржоннинг лаънатими?

Бу воқеалар оммавий ахборот воситаларида “фиръавн лаънати” номи остида тарқалади. Айниқса, маржон айнан Нефертити ёки унга яқин давр маликаларидан бирига тегишли бўлгани ҳақида тахминлар пайдо бўлгач, одамлар қўрқув билан бу буюмга қизиқа бошлашади.

1922 йилда маржон Лондон музейларидан бирида намойиш қилинади. Лекин кўргазма очилган кундан бошлаб ғалати ҳодисалар рўй бера бошлайди: электр тармоғи узилади, экспонатлар ўз-ўзидан силжийди, ходимлардан бири ҳушини йўқотади. Бу ҳолат кўп одамлар орасида ваҳима уйғотади. Натижада музей раҳбарияти маржонни оммадан яширишга қарор қилади ва уни махсус ҳимояланган сейфга жойлайди.

Бугунги кунда маржон Лондондаги махфий фонд архивларидан бирида сақланаётгани айтилади. Расмийлар бу ҳақда аниқ изоҳ бермайди. Баъзилар у аллақачон йўқ қилинган деб ҳисоблайди, бошқалар эса у ҳозиргача яширин тадқиқотларда фойдаланилаётганини айтишади.

Маржон билан боғлиқ ўлимлар ва ҳодисалар ростдан ҳам унинг лаънатига алоқадор бўлганми ёки буларнинг барчаси шунчаки тасодифми? Баъзи олимлар маржонда қадимий радиоактив моддалар излари бўлган бўлиши мумкинлигини айтади. Бошқалар эса бу воқеаларни психологик таъсир, ўзини ўзи ишонтириш билан изоҳлашга ҳаракат қилади.

Аммо битта ҳақиқат шуки: бу маржон қаерда бўлмасин, у ҳақида гапирилганда ҳам одамлар юрагида бир оз хавотир, бир оз қизиқиш ва кўп саволлар пайдо бўлади.

Ирода Жўраева, Искандар Исматов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср маликасининг лаънатланган маржони афсонами ёки ҳақиқат?