Мисрнинг Шарм Аш-Шайх шаҳрида ўтган халқаро тинчлик саммитида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий Яқин Шарқдаги кескин вазиятни муҳокама қилиб, Исроил–ҲАМАС ўртасидаги оташкесим битимини мустаҳкамловчи ҳужжатни имзолади. Саммитда Қатар, Туркия ва Миср воситачилик вазифасини бажарди.

Сисий ўз чиқишида Трампнинг Ғазо бўйича таклифини “минтақада тинчлик ўрнатиш учун сўнгги имконият” деб атаб, агар бу имкон бой берилса, минтақа яна беқарорлик гирдобига қайтиши мумкинлигини таъкидлади.

Тадбирда 20 дан зиёд мамлакат раҳбарлари, жумладан Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ II, Туркия Президенти Эрдоған, Қатар Амири Тамим Бин Ҳамад Ол-Соний ҳамда Франция ва Буюк Британия етакчилари иштирок этди. Анжуманда қатнашган Буюк Британиянинг

собиқ Бош вазири Тони Блэр Ғазонинг оралиқ бошқарувини кузатадиган “Тинчлик кенгаши” таркибига киритилиши кутилаётгани билдирилди.

Трамп ўз нутқида бу учрашувни “бойлик ва қудрат жиҳатидан тарихдаги энг йирик сиёсий йиғинлардан бири” деб атади. Барчани “ўтган авлодлар адоватини ортда қолдириб, янги келажак қуриш”га чақирди.

Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта эса барқарор тинчликка “икки давлат ечими” асосида эришилишини таъкидлади ва Европа Иттифоқи Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Саммит якунида Трамп Мисрнинг энг олий фуқаролик мукофоти — Нил ордени билан тақдирланди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср етакчиси: Трамп режаси тинчлик учун сўнгги имконият