Қуёнчилик тез ривожланаётган ва иқтисодий жиҳатдан даромадли соҳа бўлиб, нафақат гўшт ишлаб чиқариш, балки фермерлар учун қулай иш ўрни яратиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қуёнчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, "Сирдарё момиқ қуёнлари" фермер хўжалигида олиб борилаётган ишлар нафақат туманда, балки вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам аҳолининг қуёнчилик соҳасига бўлган қизиқиши ортишига, ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Қуён гўшти  парҳезбоп, мазали ва соғлом маҳсулот бўлиб, инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали. Унинг таркибида лецитин, кальций, фосфор, минерал тузлар ва бошқа муҳим моддалар мавжуд. Бу гўшт ошқозонда тез ҳазм бўлади, шунингдек, қон босими, жигар касалликлари ва ошқозон-ичак касалликларига қарши самарали таъсир кўрсатади. Бундай хусусиятлар қуён гўштини аҳолининг саломатлигини сақлашда муҳим маҳсулотга айлантиради.

Қуёнчиликнинг яна бир афзаллиги  унинг кам харажат билан амалга оширилишидир. Бу соҳада фермерлар учун катта сармоялар талаб этилмайди, шунингдек, қуёнлар тез кўпайиш қобилиятига эга, бу эса хўжаликларнинг фаолиятини кўпайтиришга имконият яратади.

Мирзаобод туманининг "Оқолтин" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Сирдарё момиқ қуёнлари" фермер хўжалиги бугунги кунда қуёнчилик соҳасида намунавий хўжаликлардан бири ҳисобланиб, хўжаликда 2 минг бошдан ошиқ она қуён парвариш қилинаётган бўлса, унинг тез кўпайиши ҳисобига йилига 15-16 минг бош қуён етиштирилиб, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган фермер хўжаликларига, ишсиз, кам даромадли оилаларга етказиб берилади.

[gallery-22263]

Хўжалик раҳбари Равшан Бозорбоевнинг таъкидлашича, у фермер хўжалиги ташкил этганидан сўнг бу соҳага қизиқадиган инвесторлар кўпая бошлаган. Энг асосийси, "Сирдарё момиқ қуёнлари" фермер хўжалигида "Янги зеландия" ва "Калифорния" зотли қуёнлар парваришланмоқда. Унинг маълум бир қисми қуёнчилик соҳасида ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган фермерлар ва аҳоли вакилларига етказиб берилаётган бўлса, яна маълум бир қисми озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-навони барқарорлаштириш ва аҳолини парҳезбоп қуён гўшти билан таъминлаш мақсадида ички бозорларга чиқарилади.

Фермер хўжалиги нафақат маҳаллий бозорни, балки Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларини ҳам сифатли қуён гўшти билан таъминлайди. Бунинг натижасида фермер хўжалиги йил сайин кенгайиб, нафақат маҳаллий, балки республика бўйича қуён гўшти ишлаб чиқаришнинг муҳим манзилига айланмоқда.

– Асли Зоминликмиз, ота-оналаримиз Мирзачўлни ўзлаштириш вақтида  шу ерга кўчиб келишган, дастлаб ертўлада яшашган, кўп қийинчиликлар кўрганмиз. Кейин ўқидим, зооветеринар бўлдим. Тумандаги турли хўжаликларда узоқ йиллар мобайнида турли лавозимларда ишладим, – дейди “Сирдарё момиқ қуёнлари” фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Равшан Бозорбоев. – Хўжалигимиз 2016 йилда ташкил этилиб, туман ҳокимининг қарорига асосан ўша йили хўжаликка 48 гектар озуқа ер майдони ажратиб берилди. Ва натижада тижорат банкидан олган 420 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобидан 125 бош “Янги зеландия” зотига мансуб қуён зотларини келтирдим. Уни боқиш, парваришлаш унча кўп меҳнат талаб этмас экан. Қолаверса, тез кўпайиши ҳисобига қуён сони кутилганидан кўра анчага кўпайди. 5 килограммгача вазнга эга бўлган битта урғочи қуёним йилига 7 мартагача болалагани, ҳар бир болалаганда 42 тагача қуёнча олганим ҳали  ёдимдан чиқмайди. Бу эса қизиқишимнинг янада ортишига, қуён зотларини парваришлашга бўлган иштиёқимнинг ошишига сабаб бўлди. 2020 йили банкдан яна қўшимча кредит олиб, Италиядан қуённинг “Калифорния” зотини келтирдим. Энг қизиқ томони, бузоқ вазни 47 кунда икки баробарга ошса, қуён боласи бундай натижага 6 кунда эришади.

Айни вақтда фермер зотдор қуёнлар сонини кўпайтириш, қуён боқиш истагида бўлганларга зотдор қуёнларни парваришлаш, етказиб бериш устида ишлаяпти. Фермер Сирдарёда қуён ва қуёнчилик соҳасига қизиқадиган тадбиркор ва фермерларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Энг муҳими, хўжаликда қуённинг “Оқ великан” зоти парваришланаётган бўлса, хўжаликка тегишли бўлган 48 гектар суғориладиган ернинг 20 гектарига қуён учун озуқабоп экин турларидан беда, 28 гектарига арпа экинлари экилган. У ҳам белгиланган тартибда парваришланмоқда. Аҳолининг қуён гўштига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида хўжалик ўтган 2022 йилда 6 000 килограмм, 2023 йилда 10 000 килограмм, 2024 йилда 16000 килограмм қуён гўшти етказиб берди.

Хўжаликда ишлаётган ишчи-хизматчилар 2022 йилда 9 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони ўн саккиздан ошиб кетди.

– Биласизми, 2019 йил биз учун омадли келди,– дейди, қуёнчилик соҳасида бой тажриба тўплаган тадбиркор Равшан Бозорбоев. –Ўша йили Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, у кишининг эътрофига сазовор бўлдим. Мирзаободга ташрифи давомида учрашиб, у кишига қуёнчилик соҳасида эришаётган натижаларим тўғрисида гапириб бердим. Бу гапларим ёқди чоғи, ўша йили “Шуҳрат” медалига сазовор бўлдим. Энг асосийси, қуёнчилик истиқболли соҳа бўлиб, уни кўпайтириш, ривожлантириш бўйича берган тавсиялари туфайли фаолиятимни кенгайтирдим. Қуён гўштини тайёрлайдиган махсус қўшхона бунёд этдим.

Хуллас, Мирзаободда қуёнчилик соҳасининг ривожланиши нафақат аграр сектордаги ишлаб чиқаришни ошириш, балки маҳаллий аҳолига сифатли ва парҳезбоп озиқ-овқат етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга. "Сирдарё момиқ қуёнлари" фермер хўжалигининг ривожланиши, давлат томонидан кўрсатилган ёрдам ва маҳаллий тадбиркорларнинг фаолияти натижасида Мирзаобод туманида қуёнчилик соҳаси ривожланяпти.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзаободда қуёнчилик ривожланмоқда