ФОТОРЕПОРТАЖ

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Отакент шаҳрида “Меҳнаткаш инсон обрўсини халқаро даражада юксалтириш” (Еңбек адамының беделін халықаралық деңгейде дәріптеу) мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

Форумда Жиззах вилоятидаги Мирзачўл агросаноат техникуми делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

[gallery-24752]

Мазкур тадбир Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида таълим, касб-ҳунар ва ишчи мутахассисликлар нуфузини оширишга қаратилган муҳим ҳамкорлик лойиҳаларидан бири бўлиб, бу каби халқаро майдонларда иштирок этиш икки мамлакат ўқув юртлари ўртасидаги тажриба алмашувини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим жараёнини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш имконини яратади.

Форум доирасида ўқув жараёнидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, замонавий касбий таълим тизимларини жорий этиш, иш берувчилар ва таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди.

- Халқаро форумда иштирок этиш техникум жамоаси учун катта масъулият ва айни пайтда улкан имкониятдир. Бундай тадбирлар орқали нафақат илғор тажрибага эга бўламиз, балки халқаро таълим майдонидаги позициямиз мустаҳкамланади. Қозоғистонда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, меҳнаткаш инсон обрўсини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юқори баҳога лойиқ, - дейди  Мирзачўл агросаноат техникуми директори Шоира Қўқонова.  - Форум доирасида қўшни мамлакат ўқув юртлари билан ҳамкорликка оид дастлабки келишувларга эришдик. Шунингдек, техник таълимни рақамлаштириш, иш берувчилар билан яқин алоқаларни кучайтириш каби долзарб мавзулар бўйича фикр ва тажрибалар алмашдик. Бу биз учун келгусидаги стратегик ривожланишга хизмат қилади.

Мирзачўл агросаноат техникумининг ушбу халқаро форумдаги иштироки — ўқув муассасаси жамоасига замонавий таълим йўналишлари билан танишиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ўқувчилар учун янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади. Бу каби халқаро тадбирлар орқали техникум ўз тажрибасини бойитиб, минтақавий ва халқаро таълим майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилаётганини кўрсатади.

ЎзА суратлари.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзачўл техникуми Қозоғистондаги халқаро форумда иштирок этди