Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида “Mirabror Usmanov Cup-2025” турниридан ўрин олган Ўзбекистон U23 ва Саудия Арабистони U23 терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Самандар Мавлонқулов ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов терма жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасига келиб, иқтидорли футболчимиз Нодир Абдураззоқов рақиб дарвозасига учинчи голни урди. Ушбу вазиятдан 10 дақиқа ўтиб, Мурад Кудри ҳисобни бироз қисқартирди. Шу тариқа, терма жамоамиз 3:1 ҳисобида саудиялик тенгқурларини доғда қолдирди.
[gallery-24418]
Маълумот ўрнида: “Mirabror Usmanov Cup-2025” турнирида Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Япония U23 терма жамоалари қатнашмоқда. Мусобақанинг навбатдаги ўйини 25 июль куни Саудия Арабистони ва Япония термалари ўртасида ўтса, 28 июль куни футболчиларимиз япониялик тенгдошлари билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА