
Бугун инсониятни ташвишга солаётган экологик муаммолар чегара билмайди. Бир ҳудудда бошланган экологик инқироз, албатта, минтақанинг бошқа бир жойида ҳам ўз “акс-садоси”ни беради.
Шунинг учун ҳам занжир сингари бир-бирига боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш ва юмшатишда биргина давлатнинг саъй-ҳаракати эмас, балки биргаликдаги амалий ишлар самарали бўлади.

Алмаота шаҳрида Қозоғистоннинг “Байтақ” яшиллар партияси томонидан Наврўз байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси, Қирғизистон ва Мўғулистон яшиллар партияси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида минтақамиздаги турли экологик муаммолар бир-бирига узвий боғлиқ экани, чегара билмаслиги таъкидланиб, ҳамжиҳатликда иш тутиш зарурлиги қайд этилди. Минтақа экологик ҳолатини яхшилаш йўлида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш борасида сўз юритилди. Яшиллар партияларининг бу каби ҳамкорлиги бугунги экологик ҳолатни юмшатишда жуда муҳим экани эътироф этилди.
М.Комилова, ЎзА