Бугун пойтахтимизда – “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” бешинчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади.

Ушбу йирик тадбирда ўн мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда. Улар Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюришди.

Экспозициянинг умумий майдони ўн саккиз минг квадрат метрдан зиёд бўлиб, унда машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

– Бу кўргазмада, аввало, кўпроқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилади, – дейди Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов. – Ўзимиздаги хомашёларни тайёр маҳсулот даражасигача олиб чиқиш мақсад қилинган. Яна бошқа йўналишларда ҳам кўплаб ташаббуслар илгари сурилади. Масалан, металл маҳсулотларни импорт қилиб, қайта ишлашни йўлга қўйиш ҳам самарали бўлади. Кўргазма, умуман олганда, ҳар йили анъанавий давом этадиган платформага айланди. Бу нафақат мамлакатимиз, балки минтақа тадбиркорларини янги босқичга олиб чиқадиган тизим саналади. Шу жиҳатдан ҳам унда иштирок этадиган делегатлар сони йилдан-йилга ортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Шавкат Мирзиёев мазкур кўргазмани бориб кўрди. Павильонлар ва экспозицияларни кўздан кечирди. Давлатимиз раҳбари иқтисодий кооперация учун катта салоҳият ва янги бизнес ғоялар ишлаб чиқиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gISw14rSgEI" title="Mintaqadagi savdo-sanoat rivojiga xizmat qiluvchi muhim xalqaro ko‘rgazma" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақадаги савдо-саноат ривожига хизмат қилувчи муҳим халқаро кўргазма (+видео)