Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "MINEX Central Asia 2025" халқаро геология ва кончилик форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форумда 15 дан ортиқ давлатдан вакиллар иштирок этди. 

Масъуллар қайд этганидек, геология ва кончилик соҳаси нафақат табиий бойликларни ўзлаштириш, балки миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва энергия хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин тутади. "MINEX Central Asia 2025" каби форумлар эса ушбу стратегик соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ва экологик ёндашувлар асосида барқарор ривожланишга хизмат қиладиган платформалардан биридир.

Ушбу нуфузли тадбирдан кўзланган мақсад Марказий Осиёда геология, минерал ресурслар ва уран энергетикаси соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, илмий билим ва илғор тажрибаларни алмашишга қаратилган. Тадбир доирасида “Кончилик ва кон майдонларини ўзлаштиргандан кейинги экологик рекультивация”, “Уран – келажак энергияси манбаи”, “Илмий ҳамкорлик ва инсон капиталини ривожлантириш”, “Кончилик ишлаб чиқаришини оптималлаштириш - энг яхши амалиётлар ва технологиялар” каби долзарб мавзуларда бешта сессия ташкил этилди. “Уран – келажак энергияси манбаи” мавзусидаги сессия доирасида уран саноатининг ESG талабларига мос ривожланиши, соҳадаги хавфсизлик сиёсати, инвестициявий муҳит ва ядровий технологияларнинг истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Мазкур сессияда мамлакатимизда уран қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, халқаро шериклик доирасида юртимизда замонавий технологияларни жорий этиш йўналишидаги режалар ҳақида ахборот берилди. 

Форумнинг “Илмий ҳамкорлик ва инсон капиталини ривожлантириш” номли сессиясида Геология фанлари университети ректори Аъзам Қодирхўжаев сўзга чиқиб, университетда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро илмий лойиҳалардаги иштирок, замонавий геологларни тайёрлашда қўлланилаётган инновацион ёндашувлар ҳақида тақдимот қилди. Шунингдек, ёш олимлар учун ажратилган грантлар, стажировка дастурлари ва чет эллик мутахассислар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Азамат Акобиров ушбу нуфузли тадбирнинг Ўзбекистон учун аҳамиятини алоҳида қайд этди.

– Бугунги кунда мазкур йўналишлардаги ислоҳотлар нафақат миллий иқтисодиёт ривожи, балки халқаро ҳамкорликдаги фаол иштирокимиз учун ҳам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон кретик металларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, инсон салоҳиятини ошириш бўйича қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Форум доирасида мазкур йўналишлардаги ютуқлар, режалар ва истиқболлар тўғрисида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фикр ва тажриба алмашиш имконияти яратилди. MINEX каби платформалар мутахассисларимизга янги билим ва технологияларни ўрганиш, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, инвестициявий салоҳиятни намоён этиш ва тармоқни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш учун муҳим аҳамиятга эга, – деди А.Акобиров. 

Форумнинг учинчи кунида иштирокчилар учун Давлат геология музейига махсус экскурсия ташкил этилди. 

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"MINEX Central Asia 2025" форуми халқаро ҳамкорликка кенг йўл очди