Бухоро вилояти ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси, бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги “Сомонийлар” истироҳат боғида “Миллий қадрият – миллат мероси” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

Фестивалда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим даргоҳлари ўқитувчи ва талабалари, шаҳар ва туманлардан ҳар жабҳада фаол, изланувчан ёшлар вакиллари, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди. Маънавий-маърифий тадбирдан мақсад жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий қадрият ва анъаналаримиз боқийлигини кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшларни юртга ва кўп минг йиллик эзгу анъаналарга, миллийликка  садоқат руҳида камол топишларига кўмаклашишидир.

Ўзига хос сайлга айланган фестивалда ўқув жамоалари томонидан турли ҳунармандчилик намуналари, миллий пишириқлар, қўл ишлари, амалий ва бадиий санъат асарлари намуналари кўргазмаси намойиш қилиниб, маданий-маънавий,  бадиий чиқишлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Шунингдек, фестивалда “Миллий либос ҳаммага ярашади” челленджи, Ромитан туманининг “Аёл – қадриятлар давомчиси” танлови туман босқичи, миллий ўйинлар, ёшларнинг миллий либослар “карвони” каби тадбирлари барчада катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур фестиваль оила ва турмуш доирасида ҳамда жамиятда аёллар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, эрта никоҳ ва туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, турмушда аёллар дуч келаётган зўравонликларга барҳам бериш, оила маънавияти ва аёллар маърифатини ошириш, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги тарғибот ишларини янги босқичга кўтариш билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллийликни намойиш этган фестиваль