Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман бўлинмаси ташаббуси билан буюк ватандошимиз Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қарори исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу Мансур  Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш, мотуридийлик таълимотига хос бағрикенглик ва мўътадиллик тамойилларини халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад, ёш авлоднинг миллий ва диний қадриятларга ҳурматини ошириш, уларнинг маънавий-маърифий билимларини бойитиш ҳамда Имом Мотуридий меросини чуқурроқ ўрганишдан иборат.

Тадбирда алломанинг ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг бағрикенглик ва мўтадиллик тамойиллари ҳақида маърузалар қилинди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан унинг илмий меросига бағишланган чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси томонидан ташаккурномалар топширилди.

         Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат