Бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқи ва манфаатини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Айни жараёнда барча фуқароларимиз каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эътибор марказида.

Жумладан, имконияти чекланган талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, интилишини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультетида Халқаро кўзи ожизлар ҳамда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Ўзбекистонда ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида интеллектуал турнир ташкил этилди.

Мусобақа доирасида турли факультетларда таҳсил олаётган 300 дан зиёд имконияти чекланган талабалар шашка мусобақаси ва “Заковат” интеллектуал ўйинида фаол иштирок этди.

Ҳакамлар қарорига кўра шашка мусобақасида ғолиб чиққан ҳаваскор спортчилар пул мукофоти билан тақдирланди: 1-ўринга 1 500 000 сўм, 2-ўринга 1 000 000 сўм, 3-ўринга 500 000 сўм. Уларга Кўзи ожизлар жамияти Олмазор тумани бўлими томонидан совғалар ҳам топширилди.

“Заковат” турнири ғолиб ва совриндор жамоалари ҳам университет томонидан ажратилган 10 500 000 сўм пул мукофоти, махсус эсдалик совғаларига сазовор бўлдилар.

С.Поёнов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий университетда имконияти чекланган талабалар учун турнир ўтказилди