Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Ўзбекистон ва жаҳон халқларининг маданий ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда миллий рақс санъати ва этнография, рақс санъатидаги янги ижодий лойиҳалар, санъатшунослик, хореография таълимида халқаро ҳамкорлик алоқалари, глобаллашув шароитида халқаро маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари кенг муҳокама қилинди.  

Конференция ишида Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Миср, Озарбайжон, Тожикистон ва Қозоғистон каби ўндан зиёд хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ҳамда соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.  

— Мамлакатимизда хореография таълим тизимини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжни тўла қамраб олиш, янги авлод дарсликларини ҳамда миллий рақс санъати соҳасида “устоз-шогирд” анъаналарига асосланган рақс мактабларини яратиш, халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали мутахассислар ва кадрларни тайёрлаш, илмий тадқиқотларни жадал ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда, — деди Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори, профессор Шуҳрат Тохтасимов. — Бу мақсадларга эришиш учун ўқитишнинг замонавий ва илғор услубларидан кенг фойдаланиш, ўқувчилар иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш долзарб аҳамиятга эга. Қолаверса, илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш бугунги куннинг муҳим масалалари саналади.  

Конференцияда қайд этилганидек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдевори ҳамда янги жамият асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми — маънавият ва маърифат, маданият ва санъат соҳасида шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб бориш ва бундай тарбиявий тизим марказида халқимизнинг азалий қадриятларига садоқат руҳини шакллантириш устувор. Ўзбекистон ва жаҳон халқларининг маданий ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бормоқда.  

Шунингдек, анжуманда ўзбек миллий рақс санъатини ривожлантириш, уни жаҳон саҳналарига олиб чиқиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Академиянинг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли йигит-қизлари Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Астрахан, Уфа, Остона, Олмаота, Душанбе, Чимкент каби шаҳарларда ўтказилган нуфузли халқаро фестиваль ва кўрик-танловларда, халқаро конференцияларда иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашиб келмоқда.  

Анжуман якунида халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, таълим сифати, илм-фанни янада ривожлантириш, хореография таълими соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштириш, инновацион услубларни жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини замонавий талабларга мос даражада ошириш йўлидаги ишларни жадаллаштиришга қаратилган истиқболдаги устувор вазифалар бўйича келишиб олинди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий рақс ва хореография таълими ривожига қаратилган анжуман